Тадқиқот: ўзини пассив деб ҳисоблаш умрни қисқартиради

Стенфорд университетида ўтказилган янги тадқиқот ўзларини бошқаларга нисбатан пассив деб ўйлайдиган одамларда бевақт ўлим хавфи юқори бўлишини кўрсатди. Олимлар 60000 дан зиёд АҚШлик ўсмирларнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Иштирокчиларни 21 йил давомида назорат қилиб борилди, деб хабар беради UPI.com.

Натижада ўзларини тенгдошларига нисбатан пассив ҳисоблайдиган кишилар орасида ўзини актив деб санайдиганларга нисбатан ўлим 71 фоиз кўпроқ кузатилди. Қатнашчиларнинг ҳақиқий фаоллик даражаси эса ўхшаш эди. Олимлар жисмоний фаоллик ҳақидаги ижобий фикрлар жисмоний фаолликнинг ўзи каби аҳамиятли эканини таъкидламоқда.

Шунингдек, Фрайбург университетида ўтказилган бошқа бир тадқиқот маълумотларига кўра, жисмоний машқларнинг фойдасига ишониш машғулот самарасини оширади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ўсмирлик – умрнинг энг нозик палласи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: