Бош оғриғининг асосий сабаблари
Бош оғриши деярли ҳар биримизда учрайдиган ҳолат. Баъзида у бизни ишдан қолдиради, баъзида асабийлашишимизга сабаб бўлади, баъзида эса чарчатиб қўяди. Бош оғриғининг 10 асосий сабаби қуйидагилардан иборат:
- Стресс
Баъзида стресс, кўп ишлаш ва асабийлашиш бош оғриққа олиб келиши мумкин.
- Об-ҳаво ва ундаги ўзгаришлар
Ҳаво ҳароратининг ўзгариши, қуёш нурларининг етишмаслиги ва атмосфера босимини ўзгариши асаб тизимига салбий таъсир этиши мумкин.
- Гормонлар ўйнаши
Бу кўпроқ аёлларга тегишли бўлган ҳолат бўлиб, овуляция даврида гормонлар баланси бузулганлиги натижасида рўй беради.
- Алкоголь ичимликлар
Алкоголь ичимликлар, айниқса қизил вино “бошга уради”.
- Очлик
Узоқ вақт давомида оч бўлиб қолиш, организмда токсинларни кўпайишига олиб келади, бу эса бош оғриқни юзага келтиради.
- Уйқусизлик ёки аксинча, кўп ухлаш
Уйқусизлик кўп ухлаш каби бош оғриғини келтириши мумкин.
- Мушакларнинг зўриқиши
Узоқ вақт давомида ноқулай ҳолатда бўйинни ушлаш (масалан компьютер олдида) ёки бошқа мушакларга зўриқиш берадиган ҳолатда бўлиш бош оғриқни келтиради.
- Кўзнинг толиқиши
Кўз асабларининг зўриқиши (телевизор кўриш, сифатсиз видео кўриш ва ҳоказо) бош оғриқни юзага келтириши мумкин.
- Ўткир ҳидлар
Косметика, атир, кир ювиш воситалари асаб тизимини кучли қўзғатади.
- Бошқа сабаблар
Ундан ташқари бош оғриқ 50 дан ортиқ касаллик аломати бўлиши мумкин.
Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!
Манба: sof.uz