Мияни ёшартирувчи маҳсулотлар

Кўк баргли сабзавотлар таркибида соғлиқ учун зарур бўлган лютеин моддаси бўлади. Исмалоқ, айниқса бу моддага бой ҳисобланади. Лютеин танада ишлаб чиқарилмайди, организмга озиқ-овқат орқали киради. Уни исмалоқ ва тухум таркибидан ҳам топиш мумкин.

Лютеин бош мия тўқималари ва кўзларда тўпланади. Олимлар унинг таъсирини 25–45 ёшлардаги 60 нафар одам мисолида тадқиқ қилди. Унга кўра, организмида лютеин миқдори кўп одамлар нейрон реакцияси жиҳатидан анча ёш кўриниши маълум бўлди. Демак, бу модда мияни ёш ўзгаришларидан ҳимоя қилади.

Шунингдек, Линчёпинг (Швеция) университети олимлари лютеин яллиғланишга қарши самарали курашишини аниқлади. Маълум бўлишича, организмдаги яллиғланиш юрак етишмовчилиги билан чамбарчас боғлиқ. Янги тадқиқотда ушбу ҳасталикка йўлиққан 193 киши қатнашди.

Олимлар иштирокчиларнинг қонидаги олтита кенг тарқалган табиий пигментларни, жумладан, лютеин миқдорини ўлчаб кўришди. Тадқиқот қонда лютеин қанча кўп бўлса, яллиғланиш шунча кам бўлишини ва иммун тизимидаги яллиғловчи ҳужайралар фаоллиги пасайишини кўрсатди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  500 ЙИЛ ЯШАШИ МУМКИН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: