Цитрус мевалар ақли заифликдан сақлайди

Ҳар куни апелсин, грейпфрут ёки лимон истеъмол қилиш ақли заифлик хавфини камайтиради, деб ёзади The Daily Mail нашри. Тохоку университети ходимларининг фикрича, цитрус мевалар мия склерози ёки ақли заифликка олиб келадиган мия шикастланишидан сақлайди.

Цитрус мевалар кислотасида хотира билан боғлиқ муаммоларни камайтириш хусусиятига эга нобилетин бирикмаси мавжуд.

Олимлар ўрта ва кекса ёшдаги 13000 кишини текширувдан ўтказди. Кузатув бир неча йил давом этди. Цитрус меваларни ҳар куни истеъмол қилувчилар ақли заифликка бошқалардан кўра 23 фоиз камроқ йўлиқиши аниқланди.

Нобилетин бирикмаси цитрус меваларнинг пўстида йиғилади. Олдинги изланишлар унинг яллиғланиш ва саратонга қарши хусусиятлари борлигини ҳам кўрсатганди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тирноқ эт ичига ўсганда...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: