Фоторассом нигоҳида ҳаёт завқи

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида ёш фоторассом Дилмурод Рустамовнинг “Ҳаёт завқи” деб номланган шахсий кўргазмаси очилди.

Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи директори Ф.Усмонов ва бошқалар истеъдодли фоторассом Дилмурод Рустамовнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси, янгиликлар, барча жабҳадаги ўзгаришлар, она заминимиз табиати ва жамолини муҳрлашда ўзига хос йўлни танлай олиши ва изланиши мухлисларининг доимий эътиборида эканини таъкидлади.

Дилмурод болалигидан сурат олишга қизиқарди. Бу қизиқиш уни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига етаклади. Бўлажак фоторассом институтда компьютер графикаси ва бадиий фото йўналишини муваффақиятли тамомлади. Устозларидан суратга олиш сирини пухта ўрганган Д.Рустамов бугунги кунда турли кўргазмалар ва матбуотда фаол иштирок этиб келмоқда.

– Дилмурод бугун илк бор шахсий кўргазмасини мухлисларига тақдим қилди, – дейди санъатшунос Г.Саодатова. – Унинг ижодида шукроналик, меҳр-оқибат, табиатни асраш, ундан баҳраманд бўлиш, нурли ва ёрқин кечалар, бахтли болалик тасвири етакчилик қилади. У синчков ва кузатувчан ижодкор. Масалан, ёмғир ёғиши, томчининг ерга тушиши, кўлмаклардаги ҳолатни илғаш ва ундан санъат асарини яратиш ижодкор инсонгагина хосдир. Дилмурод Рустамов мана шундай онларни илғаб, объектга муҳрлайди. Унинг “Ҳаёт завқи”, “Бахтли болалик”, “Ёғду”, “Парвоз”, “Илинж”, “Томчилар рақси”, “Сеҳрли олам” каби фотоасарлари томошабинларга кўтаринки кайфият бағишлаётгани ҳам шундан бўлса, ажаб эмас!..

Кўргазмада муаллифнинг етмишга яқин асари намойиш қилинмоқда.

Насиба Зиёдуллаева,

ЎзА

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2014/26)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: