Тунда овқатланиш одатидан қандай халос бўлиш мумкин?
Орегон ва Ҳарвард университети олимлари ўтказган тадқиқот суткалик ритмлар инсонни тунда ширин, шўр ва крахмалли овқатларни ейишга мажбур қилишини исботлади. Бу одат эса қоматнинг бузилишига сабаб бўлади.
Мутахассислар тунда овқатланмаслик учун албатта нонушта қилиш кераклигини таъкидлайди. Нонушта қиладиган одамларда вазн ортиши кам учрайди. Шунингдек, кундузи истеъмол қилинган егуликлар таркибида оқсил ва целлюлоза моддаси етарли бўлиши зарур. Кечки овқатни эса эрта емаслик тавсия қилинади.
Бундан ташқари, олимлар кечқурун телевизор, планшет ва смартфондан камроқ фойдаланишни маслаҳат беради. Чунки вақтни бундай ўтказиш меъёрдан ортиқ овқатланиш билан узвий боғлиқ.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.