Қандай қилиб уйқу сифатини ошириш ва уйқусизликдан ҳимояланиш мумкин?
Бунинг жуда оддий йўли бор: ухлашдан олдин пайпоқ кийиб ётиш керак. Бу усулнинг самарасини олимлар юздан ортиқ кўнгилли иштирокчилар мисолида синаб кўришди. Баъзи одамлар пайпоқ кийиб, баъзилари эса пайпоқсиз ҳолда ухлади. Пайпоқ кийган одамлар тезроқ уйқуга кетди. Олимлар бунинг сири оёқ томирларининг кенгайиши ва шундан кейин иссиқликнинг бутун бадан бўйлаб бир маромда тақсимланишида деб ҳисобламоқда.
Уйқусизликнинг асосий сабабларидан бири – терморегуляциянинг (одам танасидаги ҳароратнинг доим бир хил бўлиб туришига хизмат қиладиган физиологик жараёнлар) бузилиши. Пайпоқ айнан ҳароратни барқарор ушлаб туришга хизмат қилади. Натижада инсон тез уйқуга кетади, кечаси кам уйғонади, тиниқиб ухлайди. Шу сабабли организм тўлиқ дам олади ва тун давомида қайта тикланади.
Тадқиқотчилар зарарли таъсирга эга бўлган уйқудориларни қўллашдан олдин юқорида кўрсатилган усулни синаб кўришни маслаҳат беради.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.