Дам олиш кунлари тўйиб ухлаш орқали озишингиз мумкин

The Daily Mail журналида айтилишича, уйқу етишмаслиги гормон ва моддалар алмашинуви мувозанатини бузади. Оқибатда ёғ босиш, гипертония (артерияда қон босимининг ошиб кетиши), юрак касалликлари хавфи ортади. Уйқуга тўймаган одамлар кўп овқат истеъмол қилади ва кам ҳаракатланади.

Лекин дам олиш кунлари тўйиб ухлаб, мувозанатни тиклаш мумкин. Кореялик олимларнинг фикрича, одам қанча узоқ ухласа, тана массасининг кўрсаткичи шунча паст бўлар экан. Лекин гап ғафлатда қолиш ҳақида эмас, тиниқиб ухлаш ҳақида боряпти. Уйқу вақтида тана барча муҳим тизим ва функцияларни қайта тиклайди. Шунинг учун дам олиш кунлари тўйиб ухлаган маъқул.

Далил сифатида 19-82 ёшлар орасидаги 2000 нафар одамнинг маълумотлари таҳлил қилинди. 43 фоизга яқин одам дам олиш кунлари 2 соат кўпроқ ухлар экан. Уларда тана массаси кўрсаткичи чала ухлайдиганларникига нисбатан 22,8 ни ташкил этди. Ҳар бир қўшимча уйқу соати кўрсаткични 0,12 га камайтиради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Кексалар таомномаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: