Биринчи таассурот аксарият ҳолларда нотўғри бўлади

Принстон университети профессори Алекс Тодоровнинг фикрича, бирор нотаниш киши билан учрашганимизда асосан унинг юз ифодасига қараб хулоса чиқарар эканмиз. Лекин бу ҳақиқатга унчалик тўғри келмайди.бундай нотўғри гумонлар умр йўлдош ёки ўзимиз хоҳлаган ишни топишимизда халақит бериши мумкин, дейилади The Daily Mail газетасида.

Қувноқ кўринадиган одамлар ҳатто табассум қилишмаса ҳам кўпчиликда ишончни қозонадиган кишидек таассурот қолдиради, юзидан ғазаб ифодаланиб турадиганларда эса бунинг акси. Бундан ташқари, терининг рангсизлиги ва уйқусираш каби аломатларни ақл-идрок даражасининг пастлиги билан боғлайдилар. Буларнинг барчаси нотаниш инсон ҳақида нотўғри тасаввур пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Профессор Тодоров ҳамкасблари билан бирга тажриба ўтказди. Иштирокчиларга юз нафар одамнинг юзи кўрсатилди ва уларнинг жозибадорлиги, билимдонлиги ва бошқа фазилатларига баҳо беришлари сўралди. Тадқиқот натижалари бошқалардан ажралиб турувчи қиёфадаги одамларга кўпроқ ижобий характеристика берилганини кўрсатди. Бундан келиб чиқадики, биринчи таассурот олдинги тажрибалар асосида пайдо бўлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Озодаликдан қўрқадиган хасталик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: