2050 йилда Ўзбекистон аҳолиси 41 миллион кишига етади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича бошқармаси “Дунё аҳолиси истиқболлари 2017” ҳисоботини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳисоботда Ўзбеситон аҳолисининг ўсиши борасидаги тахминлар ҳам ўрин олган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон аҳолиси қарийб 32 миллион (31 911 миллион) кишини ташкил қилмоқда. Жинслар кесимида аёллар сони (16 003 миллион) эркаклардан (15 907 миллион) бироз кўплигини кўриш мумкин. 24 ёшгача бўлганлар ва 25-59 ёш оралиғидаги кишиларнинг аҳоли сонидаги улуши тенг деб ҳисобланмоқда (46 фоиздан). 60 ёшдан юқори ёшдагилар эса аҳолининг 8 фоизини ташкил қилмоқда.

БМТ таҳлилчилари Ўзбекистон аҳолисининг 2030 йилда 36 712 миллион кишига, 2050 йилда эса 40 950 миллион кишига етишини тахмин қилишмоқда. Аср охирига бориб юртимиз аҳолиси камайиши ҳамда 2100 йилда аҳоли сони 38 142 миллион нафарни ташкил қилиши мумкин.

Аҳолининг камайишига Ўзбекистонда ҳар бир аёлга тўғри келадиган туғилиш сониннинг тобора камайиб боаётгани сабаб бўлади. Жумладан, 1990-1995 йилларда бир аёлга 3,95 нафар бола тўғри келган бўлса, 2010-2015 йилларда бу кўрсаткич 2,38 нафарни ташкил этган. Бугунги кунда эса бир аёлга 2,24 нафар чақалоқ тўғри келмоқда. Туғиш коэффициенти тобора пасайиб бориб, аср охирида 1,79 нафаргача камайиши тахмин қилинмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриши 71,4 ёшни ташкил қилмоқда. Бу эса 1990 йилги кўрсаткичдан 5,1 йилга кўпдир. Аср сўнгигача ўртача умр 82 йилга тенг бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда болалар ўлими ҳам тобора камайиб бораётганини кузатиш мумкин. Жумладан, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими коеффициенти ҳар минг нафарга 32,5 нафарни ташкил қилмоқда. Солиштириш учун, 1990 йилда бу кўрсаткич 74,2 нафарни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, январ ойида Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон аҳолиси 32 миллион кишидан ошганини маълум қилган эди.

Яна ўқинг:  “Ўзстандарт” агентлиги томонидан 34 турдаги озиқ-овқатнинг 13 таси сифатсиз деб топилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: