“Баркамол авлод” – ёш истеъдодлар фестивали

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг синфдан ташқари вақтларини мазмунли ташкил этиш, улардаги иқтидорни аниқлаш ва ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида “Баркамол авлод” болалар ижодиёти фестивали ўтказиб келинмоқда.

Ушбу тадбир “Баркамол авлод” болалар марказлари тарбияланувчи лари ўртасида 3 босқичда ташкил этилиб, унинг ҳудудий босқичларида 10 минг нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этишди.

Тошкент шаҳрида жорий йилги фестивалнинг якуний республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 140 нафар иқтидорли ўқувчилар ўз ижодий ишлари билан қатнашди. Фестиваль якунида Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да ўқувчиларнинг ижодий ишлари кўргазмаси, “Баркамол авлод” болалар марказлари бадиий жамоалари ҳамда ёш истеъдодли хонандалар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Ғолиблар Халқ таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Яна ўқинг:  Хилтлардан холи ҳаёт сурури

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: