Ёшлар терма жамоамиз Португалияни мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик режаси доирасида Португалияда ўқув-машғулот йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор. Вакилларимиз Португалия ёшлар терма жамоасига қарши ўзининг биринчи ўйинини ўтказди. Ўйинда Аҳмаджон Мусаев шогирдлари европаликларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Биринчи бўлимнинг 33-дақиқасида Абдулазиз Юсупов ҳисобни очган бўлса, ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Аббосбек Махсталиев ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлади.

Ушбу жамоалар ўртасида яна бир ўртоқлик учрашуви 25 апрель, пайшанба куни ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Яна ўқинг:  Муаллимлик – муқаддас касб

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: