Ёш шахматчилармиз жаҳон чемпионатида 3 медаль олишди

Ўзбекистонлик шахматчилар Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган 8, 10 ва 12 ёшгача болалар ўртасида тезкор шахмат (рапид) ва блиц бўйича биринчи жаҳон чемпионатида учта медални қўлга киритди.

Мусобақада 25 мамлакатдан 532 нафар ёш шахматчи иштирок этди. Швейцарча тизим бўйича 5’+2″ назорат вақти билан тўққизта тур ўйналди.

Шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар беришича, 10 ёшгача болалар ўртасида блиц бўйича очиқ беллашувларда Исломбек Синдоров олтин, Абдулбосит Шарифжонов кумуш медални қўлга киритди. Қайд этиш жоизки, ҳар икки шахматчи ҳам 8 очкодан тўплади, бироқ қўшимча кўрсаткичлар бўйича Исломбек Синдоров ўз ватандошидан ўзиб кетди. Учинчи ўринни 7 очко тўплаган россиялик Леонид Лисцов эгаллади.

Рапид бўйича болалар жаҳон чемпионати якунлари бўйича Исломбек Синдоров 10 ёшгача болалар ўртасида кумуш медалга сазовор бўлди.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  2016 ЙИЛДАГИ ИЛК ЧАҚАЛОҚ ФАРҒОНАДА ТУҒИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: