Юксак маънавиятли ёшлар фестивали

Термизда “Юксак маънавиятли авлод” республика ёшлар фестивалининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Республика Маънавият тарғибот маркази ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабаларидан иборат 231 нафар ёш қатнашди.

Иштирокчилар “Президент асарлари билимдони”, “Бадиий ижод”, “Мустақиллик тарихи билимдони”, “Энг иқтидорли ҳунарманд”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ватан куйчиси”, “Юксак маънавиятли авлод” каби номинациялар бўйича турли ёш гуруҳларида ғолиблик учун баҳслашди.

Тадбир доирасида ҳунармандлик, тасвирий ва амалий санъат, илм-фан ютуқларига оид кўргазма ташкил этилди.

Билим ва маҳорати юқори баҳоланган 25 нафар иштирокчи фестивалнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Фарҳод АБДУРАСУЛОВ,

ЎзА

Яна ўқинг:  ТУҒРУҚХОНА ЯНГИ БИНОДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: