Элда эъзозли, оилада суюкли
II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби Пастдарғом туман Тиббиёт бирлашмаси “Она ва бола” репродуктив саломатлик маркази педиатри Шаҳрибону Салимова “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг туман таянч маскани фидойиларидан. Қирқ йилдан буён шифокорлик касбини улуғлаб келаётган Шаҳрибону опа жамғарманинг туман таянч маскани томонидан жойларда ўтказилаётган тадбирларда фаоллик кўрсатади.
ҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилишда билим ва тажрибасига таяниб иш юритади. Доимо ёшларга амалий кўмак бериб келади.
Маҳалла фуқаролари йиғинларида, қишлоқ врачлик пунктларида, ўқув муассаларида хотин-қизлар ўртасида ташкил этилаётган семинарларда “Соғлом турмуш тарзи тамойиллари”, “Оилани ривожлантиришда контрацепция воситаларидан самарали фойдаланиш”, “Яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг зарари”, “Туғруқлар оралиғи ва унинг аҳамияти”, “Соғлом оилани ривожлантириш”, “Бола учун она сутининг моҳияти” каби долзарб мавзуларда маърузалар ўқиб, суҳбатлар ўтказади. Тушунтириш ва ташвиқот ишларини олиб боради.
Айни пайтда у меҳнат қилаётган “Она ва бола” репродуктив саломатлик марказида кунига 90 нафардан ортиқ беморлар қабул қилиниб уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиляпти. У кишининг ҳаракатлари туфайли даво муолажаларининг вақтида бажарилишига эришилиб, замонавий даво ва физиотерапевтик услублардан самарали фойдаланиш натижасида 16 ёшгача бўлган болаларнинг 94 фоизи амбулатор шароити соғломлаштирилди.
Шаҳрибону опа оқила уй бекаси, 4 нафар фарзанднинг онаси, 9 нафар набиранинг суюкли бувиси. Турмуш ўртоғи марҳум Кенжабой Пардаев ҳам Самарқанд вилоятидаги таниқли жарроҳлардан бири эди. Улар биргаликда фарзандларини ҳам ўзларидек эл юрт корига ярайдиган кишилар қилиб тарбиялашди.
И. ХУДОЙҚУЛОВ,
Самарқанд вилояти