Соусли тефтель

Зарур маҳсулотлар: 500 гр. қийма, 1 дона пиёз, 1 дона тухум, 2 бўлак батон нони, 3 ош қошиқ ун, 250 мл. сут, туз, мурч, ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши: алоҳида идишда нонларни юмшатиб, блендер ичига солинади. Унинг устидан думалоқ шаклда тўғралган пиёз ва тухумни солиб, бўтқа ҳолига келгунга қадар яхшилаб аралаштирилади. Сўнг масаллиқни қийма устига солиб, таъбга кўра туз ва мурч сепиб, аралаштирилади. Тайёр аралашмадан ун ёрдамида кичик коптокчалар ясалади ва ўсимлик ёғида тилла рангга киргунга қадар қовурилади.

Қовурилган коптокчалар устига сут ва бир ош қошиқ ун солиб, паст оловда 10 дақиқага димлаб қўйилади. Дастурхонга тортишдан аввал коптокчаларни гуруч ёки макарон билан безашингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  АНТИҚА МАНТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: