Тезкорлик билан озишнинг янги усули ўйлаб топилди

АҚШда озиш учун янги қурилма – “AspireAssist”дан фойдаланиш расман маъқулланди. У тана вазнини тезкорлик билан ташлаш имконини беради. Бутун жараён эса ўн дақиқадан кўп вақт олмайди.

Ушбу қурилмадан фойдаланиш учун қорин бўшлиғига махсус клапан ўрнатиш керак. Операциянинг ўзи 15 дақиқага чўзилади ва умумий наркозсиз амалга оширилади. Озиш учун қурилма катетер қувурчаси ёрдамида ошқозонга уланади.

У 22 ёшдан каттароқ бўлган ва жарроҳлик операциясисиз оза олмайдиган ортиқча вазнли кишиларга мўлжалланган.

Тўлиқ овқатланиб олгач, қурилма фойдаланувчиси уни қорин бўшлиғидаги клапанга улаши керак. Ўзини ортиқча вазндан халос этиш учун егуликнинг ортиқчасини (тахминан учдан бир қисмини) ҳожатхонага тўкиш керак. Овқат ўрнига бўшлиққа сув киритилади.

Клиник синовлар “AspireAssist” қурилмасидан фойдаланувчи кишилар бир йил ичида тана вазнининг 12,1 фоизини йўқотишини кўрсатди. Назорат гуруҳидаги бошқа беморлар парҳезлар ёрдамида озди, улар эса умумий вазннинг 3,6 фоизинигина ташлашга муваффақ бўлди.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Болани овқатлантиришнинг олтин қоидаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: