Турфа анъаналар намойиши

“Ўзэкспомарказ”да мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Д.Ҳакимов Ўзбекистонда жаҳоннинг турли мамлакатлари билан ўзаро манфаатли, дўстона ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий, иқтисодий соҳалар билан бирга маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Турли халқлар тарихи, урф-одат ва анъаналари, санъати ва маданияти билан яқиндан танишиш дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади. Бу жиҳатлар мамлакатимиздаги элчихоналар ўртасида мунтазам ўтказиб келинаётган турли маданий-маърифий тадбирлар, анжуман ва фестивалларда ўз ифодасини топмоқда.

Фестивалда АҚШ, Афғонистон, Бангладеш, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Вьетнам, Жанубий Корея, Индонезия, Иордания, Италия, Кувайт, Латвия, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Польша, Россия, Саудия Арабистони, Словакия, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Украина, Франция, Хитой, Чехия, Швейцария, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар элчихоналари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

– Ушбу фестиваль дунё халқларининг бетакрор урф-одатлари намойишига айланган, – деди Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев. – Унинг иштирокчилари ва меҳмонлари сони йил сайин ошиб бораётир. Бу ерда асл Сибирь чучваралари, беларусь драниклари, қозоқ бешбармоқлари, француз пишириқлари ва, албатта, ҳамма учун севимли ўзбек паловини татиб кўриш мумкин. Бундай тадбирлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фестивалда турли халқларнинг ранг-баранг қадрият ва анъаналари, миллий либослари, ҳунармандлик ва амалий санъат намуналари намойиш этилди. Турли тиллардаги қўшиқлар, жозибадор куй ва рақслар барчага завқ бағишлади.

 

Нодира МАНЗУРОВА,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  ДЕНИС ИСТОМИН – НОТТИНГЕМ ЧЕМПИОНИ!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: