Олимлар “вақт машинаси” ясаш мумкинлигини математик жиҳатдан асослаб берди
Британия Колумбияси (Канада) Университети физиклари вақт машинаси ясаш мумкин бўлган математик формула ишлаб чиқди.
“ScienceAlert” порталининг ёзишича, вақт машинаси макон ва замон бўйлаб айланувчи қути кўринишида бўлиши мумкин. Бундай қути ичидаги объект ўтмишга ёки келажакка кўча олади.
Аммо олимлар бундай машинани ясаш учун муносиб материал йўқлиги муаммосини айтиб ўтди. Вақт машинаси қуришга киришишдан олдин макон ва замонни оғдира оладиган материал кашф этиш зарурати мавжуд.
Манба: sof.uz