Жаҳоннинг сут маҳсулотлари кўп истеъмол қиладиган мамлакатлари аниқланди

Бостондаги Тафтс университети тадқиқотчилари жаҳоннинг 187 мамлакатидаги алкоголсиз ичимликлар истеъмоли ҳолатини таҳлил қилиб, маълум бир ичимлик истеъмоли сайёранинг тегишли бир ҳудудига хос эканлигини аниқлади. Бу ҳақда PLoS One журнали ёзмоқда.

Масалан, Швеция ва Финляндия аҳолиси, Скандинавиянинг бошқа мамлакатлари, жумладан, исландияликлар рекорд даражада кўп – кунига 1,3–,6 стакан сут ичади. Бу сайёрадаги кунлик ўртача кўрсаткичдан икки баробар ортиқ. Тропик ва қашшоқ мамлакатларда эса сут жуда кам ичилади.

Мевали шарбатлар эса, Колумбия ва Габонни ҳисобга олмаса, бадавлат мамлакатлар ичимлиги бўлиб чиқди. Мевали шарбатлар асосан АҚШ, Германия, Австралия ва биринчи дунёнинг бошқа мамлакатларида фаол истеъмол қилинади, энг кам эса Марказий Африка ва Хитойда ичилади.

Алкоголсиз зарарли ичимликлар истеъмоли бўйича Кариб ҳавзаси ва Мексика етакчиликни қўлга олган. Минтақа аҳолиси кунига камида икки порция газланган ичимлик истеъмол қилади, бу глобал ўртача кўрсаткичдан икки баробар кўп. Масалан, хитойликлар бир кунда бир стакан “кола”нинг бешдан бирини ҳам истеъмол қилмайди.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Ёш шахматчиларимиз ғалабаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: