Менинг бизнес ғоям

Нукусда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Менинг бизнес ғоям” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва бир қатор тижорат банклари ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу танлов битирувчи-ёшларнинг турли лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Танловда 150 битирувчи ўз лойиҳа ва ғоялари билан иштирок этди. Иштирокчилар мутахассислар томонидан ўтказилган семинарларда ҳунармандлик, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, инновацион ғоялар, чорвачилик йўналишлари бўйича билимини синовдан ўтказди.

– Қорақалпоғистонлик ёшларнинг турли бизнес ғоя ва ташаббуслари, тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши кишини ҳайратлантиради, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ҳузуридаги “Ёш тадбиркор” маслаҳат маркази координатори Абдулазиз Мўминов. – Миллий ҳунармандлик, каштачилик, тикувчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчилик бўйича қатор истиқболли ғоялар илгари сурилган.

Хўжайли тиббиёт коллежи битирувчиси Роза Бозорбоеванинг миллий қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича бизнес ғояси кўпчиликни қизиқтирди. Банкнинг 10 миллион сўмлик имтиёзли кредити эвазига амалга ошириладиган бу лойиҳада 2 кишининг бандлиги таъминланади.

– Бунинг учун менда тажриба етарли, – дейди Р.Бозорбоева. – 2016 йилда Нукус шаҳридаги “Иффатли келин” ўқув марказининг қандолатчилик бўлимида ўрганган ҳунарим ушбу бизнесни юритишимда асқотади.

Танловда ўз ғояларини таклиф этган барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Энг яхши деб топилган 11 истиқболли ғоя соҳиби танловнинг мамлакат босичига йўлланма олди.

 

Аминбой ОРТИҚБОЕВ,

ЎзА мухбири          

Яна ўқинг:  Ҳуқуқий қўлланмалар тақдимоти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: