Йилнинг энг яхши ўқитувчилари аниқланмоқда

Жорий йилнинг 1-6 май кунлари  кимё, физика, тарих, математика, информатика, рус тили адабиёти(рус тилида таълим оладиганлар учун), миллий истиқлол ғояси, рус , немис ва француз тили ўқитувчилари  ўртасида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2017” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилмоқда.

2006 йилдан буён ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган танлов жорий йилда янгича кўринишда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ташқил қилинди. 

Ўқитувчиларнинг тегишли фан бўйича касбий билимларини аниқлаш орқали уларнинг рейтингини аниқлаш, билимларида кузатилган бўшлиқларни тўлдриш, касбий маҳоратларини ошириш бўйича тегишли чораларни белгилаш мақсадида танловнинг туман (шаҳар) босқичидаги тест синовларига 16 та фан бўйича республикамиздаги умумий ўрта таълим муассасаларининг олий маълумотли 250 минг нафардан ортиқ ўқитувчилари жалб этилди.

Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан мазкур танловнинг тест жараёнларини ташкил этиш ва натижаларини умумлаштириш бўйича самарали ҳисобланган электрон дастур тайёрланди. Бу ўз навбатида танлов жараёнларини марказлашган ҳолда бошқариб бориш,  ўқитувчилар билим савиясини ҳудудлар ҳамда фанлар кесимида таҳлил қилиш имкониятини берди.

Танловнинг республика босқичи тест синовлари, ёзма иш, дарс машғулоти, замонавий АКТ ёрдамида дарс ишланма тайёрлаш каби 4 та шарт бўйича ташкил этилиб, иштирокчилар 100 баллик тизимда баҳоланади.

Айни кунларда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида юқори натижани қайд этган 95 нафар ўқитувчилар танловнинг республика босқичида иштирок этишмоқда.

Бошланғич таълим, она тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти, биология, география, ўзбек тили фани ўқитувчилари ўртасида танловнинг республика босқичи  жорий йилнинг 11-15 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Равшан Эрматов ўз рекордини янгилайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: