Кундузги уйқу юрак хуружидан ҳимоя қилади
Кам миқдордаги кундузги уйқу “ҳаётни қутқариши” мумкин, унинг шарофати билан одамларда юрак хуружи хавфи камаяди. Бу ҳақда, Грециядаги Asklepieion Voula госпитали мутахассислари тадқиқотига асосланиб, “Корреспондент.net” хабар бермоқда.
Тадқиқот раҳбари доктор Манолис Каллистратоснинг сўзларига кўра, юқори босим кундузи мудраб олишни ёқтирувчиларнинг қон томирлари ва юрагига камроқ зарар етказади.
Грециялик мутахассислар юқори қон босимидан азият чекувчи 400 нафарга яқин ўртача ёши 61 да бўлган аёл ва эркакни кузатиб борди. Аниқланишича, кундузги уйқуга вақт ажратган иштирокчиларда босим, тахминан, беш фоизга пасайган.
Олимларнинг фикрича, бу юрак хуружлари сонига сезиларли таъсир қилиш учун етарли. Бошқа кўрсаткичлар, хусусан, пулс частотаси ҳам кундузи ухлайдиганларда кун давомида тетик юрадиганлардан кўра яхшироқ бўлишини кўрсатди. Кундузги уйқуси узоқроқ бўлганларда (тахминан бир кунда бир соат) натижалар ҳам яхшироқ бўлган.
Каллистратос кундузги уйқуни “эски одат” деб атайди, унинг фикрича, буни замонавий ҳаёт тарзи билан янада уйғунлаштириш керак. “Кундузги уйқу белгиланган иш жадвали бўйича ҳар куни банд бўлишни назарда тутувчи меҳнат маданияти сабаб фақат танланганлар учун одатга айланди, холос”, – дейди у.
Манба: sof.uz