Гўштли хитойча соус

Зарур маҳсулотлар: 400 гр. лахм гўшт, 1 дона тухум, 2 дона сабзи, 2 дона бақлажон, 1 дона памидор, 1 дона булғор қалампири, 1дона қалампир, 3 ош қошиқ томат пастаси, 3 ош қошиқ соя соуси, 2 ош қошиқ олма сиркаси, 2 ош қошиқ шакар, 1 ош қошиқ крахмал, 1 ош қошиқ ун, ўсимлик ёғи, туз керак бўлади.

Тайёрланиши:  гўштни катта сомонча шаклда тўғраб олиб ун, крахмал, соя соуси солиб аралаштирилиб 20 дақиқага олиб қўйилади. Бақлажон, булғор қалампири майда тўртбурчак шаклда тўғралади. Товага ёғ солиб бақлажон 2-3 дақиқа қовурилади. Сўнгра булғор қалампири, сомонча шалда тўғралган пиёз, сабзи, қалампир ва памидор солиб қовуришда давом этилади.

Таёр бўлган гўштни товага ёғ солиб қовурилади. Гўшт пишгач сабзавотли массани солинади. Кетидан томат пастаси, шакар, олмали сирка ва сув солиб 8-10 дақиқага димлаб қўйилади.

Тайёр бўлган тушонкани груч ёки макарон билан дастурхонга тортишингиз мумкун. Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  “Хўрозча” салати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: