Йогуртли крем
Зарур масаллиқлар: 100 гр табиий йогурт, 1 ош қошиқ асал, 1 дона банан, 100 гр ёғсиз, юмшоқ творог.
Тайёрланиши: тозаланиб олинган банан, йогурт ва творог блендерда яхшилаб аралаштирилади. Аралашма ичига бир ош қошиқ асал аралаштирилади. Тайёр бўлган творогли крем усти банан бўлаклари ва оқ шоколад билан безатилади. Ёқимли иштаҳа!
Хуршида ҲУСЕНОВА