Янги турдаги гибрид “эко-том” ишлаб чиқилди
Малая Университетида (Малазия) олимлари томонидан ишлаб чиқарилган том, бир қанча экологик саволларга жавоб бера олади: электроэнергияга бўлган талаб, яшаш қулайлигини ошириш, энергия ишлаб чиқариш учун сарфланаётган хом ашё миқдорини камайтириш, айниқса ривожланаётган мамлакатлар учун ўта долзарб ҳисобланади.
Эко-том V кўринишда қурилганлиги унинг остидаги турбиналарга ҳаво оқимини йўналтиради ва у ерда энергия вужудга келади. Бундан ташқари уйдаги ҳаво вентиляциясини таъминлайди. Ёмғир сувини тўплайдиган қурилма қуёш элементларини тозалашда ҳамда совитишда фойдаланилади.
Мансард ойналар хоналарнинг кундуз куни ёритиш учун фойдаланилади, бунинг натижасида сунъий ёритишга бўлган эхтиёж камаяди.
Малазияда бир одам йил давомида ўртача 4200 кВт/соат электроэнергиядан фойдаланади. Мутахасисларни таъкидлашларича, бир йилда том ёрдамида 6 та одамга етадиган 21200 кВт/соат электроэнергия ишлаб чиқарилади. Мансард ойналар ёрдамида эса яна 1840 кВт/соат тежаб қолинади. Бундан ташқари вентиляцион тизим 217 млн куб метр ҳавони тозалаб, кабонат ангидрид гази чиқишини 17.768 кг га камайтиради. Ёмғир сувини тўпловчи қурилма 525 куб метр сувни тўплаши мумкин. Кўрсткичлар том ўрнатилган жойга қараб ўзгариши мумкинлигини таъкидланиб ўтилган.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, агар том шамол кўп бўладиган худудга ўрнатилса, сарфни қоплаш вақти тезлашиши мумкин. Томни ўрнатилган жойга қараб: қуёш ёруғлиги, ёғингарчилик миқдори ва шамол кучига қараб мослаштирилади.
Манба: sof.uz