Соусли дўлмалар
Зарур маҳсулотлар: 1 дона карам, 100 гр. гуруч, 1 дона сабзи, 1 дона пиёз, 2 дона саримсоқпиёз, 250 гр. памидор қайласи, кўкатлар, ўсимлик ёғи, таъбга кўра туз ва зираворлар.
Тайёрланиши: карамни баргларни ажратиб олиб иссиқ сувга 3-5 дақиқа давомида димланилади. Алохида идишда гуруч пишириб олинади.
Товадаги ёғда пиёз қизартириб қовурилади. Сўнгра қирғичдан чиқарилган сабзи сол 1-2 дақиқага димланади.
Гуруч кўкатлар, саримсоқпиёз, сабзили масса ва зираворлар солиб қийма тайёрланади. Карам баргига қийма солиниб конверт шакилда ўралади. Жараён худи шу тартибда давом этилади. Товага ёғ солиб дўлмалар териб чиқилади. Устидан памидор қайласи солиб 30-35 дақиқага димланади. Тайёр бўлган дўлмаларни ликопчага солиб кўкатлар билан безатиб дастурхонга тортилади. Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ