Гелиомагнит бўронлар хуружи

Улар организмга қандай салбий таъсир этади?

Кўклам келиб, она табиат оламга ўз яшил сепини кўз-кўз қилишга чоғланди. Аста-секин жонлаётган тупроқ кўзимизда борлиқ гўзаллигини намоён этмоқда. Баҳор – бу йилнинг тез-тез ўзгарувчан фасли.

Бошқа мавсумлардан кўра бу даврда организмда гиповитаминоз (витаминлар етишмовчилиги) кўпроқ ривожланади. Асаб тизими меъёрда фаолият юритмаётган одамларда депрессия (тушкунлик) кузатилади. Француз биоритмологи А. Рейнберг фикрича инсон организми учун энг қулай фасл куз саналади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра турли касалликлар орасида юрак-қон томир касалликлари катта фоизни ташкил қилади. Бундай беморларнинг организми гелиомагнит (гелио – лотинча-”қуёш”) қўзғалишларга айниқса, кескин реакция қилади. Шу муносабат билан Республика ихтисослаштирилган терапия ва реаблитация илмий-амалий тиббиёт марказида муаллиф томонидан 1992–1994 йилларда кардиология бўлимида клиник шароитларда юрак ишемик касаллиги, стенокардия билан оғриган беморларда бир қатор кузатувлар олиб борилди. Қуёш фаоллигининг ўзгариши туфайли юзага келган ноқулай об-ҳаво шароитлари ва гелиомагнит қўзғалишлар таъсирига қон тизимининг гемодинамик ва функционал кўрсаткичларининг бевосита боғлиқлиги кузатилди.

Гемодинамик (қон айланиши) кўрсаткичлар циркад (организмнинг бир кеча-кундуз давомидаги биоритмик тебранишлари) ритмларнинг “мос келмаслиги”, абсолют кўрсаткичларнинг меъёрдан оғиши, шунингдек, шифокор учун махсус тузилган жадвал бўйича таҳлил қилинди ва физиобальнеотерапия муолажалари (умумий шифобахш ванна ва балчиқ билан даволаш) белгиланди.

Гелиометеопатик (метеопатик – лотинча “об-ҳаво таъсирида”) реакцияларнинг ривожланишида асосий ўрин қуёш фаоллигининг кучайиши билан боғлиқ. Электромагнит ўзгаришлар энг катта тебранишли кўрсаткичларга эга бўлиб, бу ҳолат марказий асаб тизимининг қўзғалиши, томирларнинг таранглиги ва организмнинг кескин қаршилигига туртки бўлади.

Даволаш жараёнида беморларда қон босими ва юрак қисқаришлари тезлигининг меъёрлашгани, қонда ацетилхолин даражасининг пасайиши каби ижобий ўзгаришлар аниқланди. Тадқиқот натижалари физиобальнеологик муолажалар даволаш-профилактик йўналишда бўлиб, юрак нуқсони мавжуд беморларни маълум бир даражада гелиометеопатик реакциялардан огоҳлантиради.

Қуёш фаоллигининг Ердаги биологик жараёнлар билан боғлиқ эканини жаҳон адабиётида берилган маълумотлар тасдиқлайди. Қуёш фаолиятининг даврийлиги билан дарахтнинг йиллик ҳалқаларининг ортиши, ҳайвонлар ўртасида ялпи касалланишнинг пайдо бўлиши, балиқларнинг кўпайиши ва миграцияси (кўчиб юриши), янги туғилган чақалоқлар вазнининг ўзгариши, бахтсиз ҳодисалар ҳамда кутилмаган ўлим ҳодисаларининг содир бўлиши, эпидемия ва пандемиялар шулар жумласидандир.

Яна ўқинг:  Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

Астробиолог А. Чижевский ХХ аср бошида кўплаб мамлакатларни қамраб олган вабо пандемиясини ва астрономик кузатувларнинг тарихий ҳужжатларини ўрганди. У бу ҳодисалар ўртасидаги узвий алоқадорликни ишончли тарзда исботлаб берди.

Йил давомида қандли диабет хасталиги мавжуд беморларнинг инсулинга бўлган бир кеча-кундузлик эҳтиёжлари ҳам ўзгариб борар экан. Бу дори воситаси беморлар томонидан ёзда (июндан сентабргача) энг кўп қабул қилинади. Энг паст кўрсаткич эса декабрда кузатилади. Гипертоник хуруж (кризис)лар кўпроқ май, июль, сентябрда, мияда қон айланишининг бузилиши эса қиш ва куз ойларида кўпроқ учрайди. Миокард инфаркти куз ойларида, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касалликлари эса кўпроқ баҳор ва куз вақтларида қўзғалади.

Дорини қачон ичиш керак?

Республика ихтисослаштирилган терапия ва реаблитация илмий-амалий тиббиёт марказида юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларга физиобальнеотерапия муолажаларини белгилашдан олдин хронобиологик тиббий текширувлар ўтказилди. Бир кеча-кундуз давомида кунига 15 марта уларда физиологик кўрсаткичлар аниқланди. Бунда олдиндан таомнома режалаштирилиб, дори қабул қилишда экстремал омиллар таъсири чиқариб ташланди. Хронобиологик кўрсаткичлар жадвали ва беморлар организмининг биокимёвий кўрсаткичларига кўра физиобальнеологик муолажаларни белгилаш вақти ҳар бир бемор учун индивидуал танланади. Ушбу ҳолатда 94-95 фоиз беморларда даволаш самараси юқори бўлади.

1965–1967-йилларда Парижда Илмий тадқиқотлар марказининг умумий патология лабораторияси профессори А. Рейнберг соғлом ёки носоғлом организмнинг биологик ритмини ҳисобга олган ҳолда беморларни даволаган. У ҳар қандай даволовчи воситанинг таъсири организмнинг функционал ҳолати ва муайян шароитлар билан боғлиқлигини кузатган. Бу эса бир кеча-кундузнинг турли вақтида ушбу таъсирлар ўзгача бўлиши ҳамда биологик ритм билан алоқадор эканидан келиб чиқар экан. Битта доривор восита икки ёки уч марта организмда моддалар алмашинув жараёнлари бир хил бўлган вақтда тўқнаш келиши мумкин эмас. Бундан ташқари тун ва куннинг маълум бир вақтига белгиланган баъзи тиббий воситаларнинг айрим кўрсаткичлари организм биоритмиклигининг бузилишига олиб келиши мумкин.

Иқлим ва унинг даволаш хусусиятлари

Иқлим омилларини даволаш ва профилактика мақсадларида қўллаш иқлимтерапия деб аталади. Иқлимтерапия курортларда соғломлаштиришнинг энг муҳим кўрсатгичи саналади. Унинг таъсирлари касалликни профилактика қилиш ва даволаш учун турлича иқлим шароитларида нафақат курортларда, балки касалхоналарда ҳам қўлланиши мумкин. Албатта, курортларда уларни қўллашнинг имкониятлари кўп ва анча кенг. Масалан, денгизбўйи курортларида иқлимтерапия ҳажми денгиз қирғоғидаги уйқу, унда чўмилиш, қуёшда тобланиш ҳисобига кенгаяди. Касалхоналарда беморларга фақат аэросолярий, очиқ ҳавода уйқу тавсия этилади. Барча иқлимий таъсирлар дозаланган бўлиши ўта муҳим. Бунда асосий даволаш муолажаларига аэротерапия яъни, ҳаво билан даволаш киради.

Табиий даволаш омилларидан яна бири маъданли сувлар ҳисобланади. Улар беморларнинг ичиб даволанишлари ҳамда ташқи даволаш муолажалари учун (ванна, душ, ҳовузлар) учун қўлланилади.

Ичиладиган сувларнинг бир литрида маъданлар 1 г/л дан 10 гл гача бўлган ва ташқи қўллашга эса уларнинг 10 г/л дан 20 гл гача бўлгани киритилади. Маъданли сувларнинг номи ва уларни синфлар бўйича тақсимлаш суюқлик таркибидаги ион ёки алоҳида газларга асосланади. Шу тарзда карбон оксидли, водород сульфидли, темирли, бромли, йодли, йод-бромли, кремнийли, термалли (тана ҳароратига мос), бор таркибли сувлар фарқланади.

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқи

Маъданли сувлар ва шифобахш балчиқнинг таъсир этиш механизмида иссиқлик даражаси ва кимёвий омиллар муҳим ўрин тутади. Балчиқ билан даволаш муолажалари тери ҳароратининг 0,7-2,20 га ҳамда тана ички ҳароратининг 0,5-0,70 га ортиши билан ўтади. Организмнинг ошган ҳарорати терининг ўтказувчанлиги кучайиши билан кечади. Мана шунинг учун ҳам балчиқда эриган кимёвий моддалар вужудга яхши сўрилади. Танада жадал рўй бераётган мураккаб биокимёвий реакциялар беморнинг тез тузалишига олиб келади.

Биз қуйида ушбу усулларни қисқача баён этамиз:

Маълумки, ҳар бир инсон соғлом турмуш тарзига амал қилиб ҳамда тўғри овқатланса, шунингдек, унинг организми чиниққан бўлса, албатта, соғлом бўлади. Бу эса узоқ умр кўриш гаровидир. Чиниқишнинг эса бир неча усуллари бор.

Ҳаво билан чиниқиш

Ҳавонинг организмга чиниқтирувчи таъсири асаб тизими фаолиятини яхшилайди. Бу ванналар меъда-ичак, юрак-қон томир тизими фаолиятига ижобий таъсир этади. Қонда эритроцит ва гемоглабин миқдори ортади. Ҳаво ванналари иссиқ (+3Одан юқори), илиқ (+22дан юқори), индифферент (210–22), салқин (+170–21), меъёрда совуқ (+130–17), совуқ (+40–13), жуда совуқ (+4 дан паст) бўлиши мумкин.

Сув билан чиниқиш

Чиниқишнинг энг зўр усули – чўмилиш. Чучук сувда чўмилишни фақат ёзда бошлаш керак. Қуёшли кунда сув ҳарорати +180–22 ва теварак-атрофда +200–22дан паст бўлмаганда бу муолажани бошлаш мумкин. Мамлакатимизнинг ўрта минтақасида соат 11дан 13гача, яъни, сув кўпроқ қуёшдан исиган пайтда чўмилган маъқул.

Давоми кейинги сонда: Гелиомагнит бўронлар хуружи

Динора ИЛҲОМЖОНОВА,

Турон ФА академиги,

тиббиёт фанлари номзоди, доцент

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: