Синхрон сузиш

Синхрон сузиш дунёда энг тез оммалашиб бораётган спорт турларидан бири саналади. Қувонарлиси, кейинги йилларда юртимизда ҳам бу спорт турига қизиқувчилар сони тобора ортиб бормоқда. У ўзида гимнастика, акробатика, сузиш спорт турларининг барча элементларини жамлаган бўлиб, қизларнинг саломатлигига ижобий таъсири, дидининг шаклланишида ўзига хос ўринга эга экани билан алоҳида ажралиб туради.

Алина ПИОНТКОВСКАЯ, “Дўстлик” ордени соҳиби, терма жамоа мураббийи:

– Қизларнинг руҳан баркамол ва жисмонан соғлом бўлиб камолга етишида синхрон сузишнинг аҳамияти беқиёс. Қизлар бу спорт тури билан мунтазам шуғулланиш орқали ўз саломатликларини тиклаш, сузишнинг бир неча турларини ўрганиш билан бирга эстетик руҳда тарбияланадилар ҳам. Шу билан бир қаторда уларда ҳаракатлар хотираси мустаҳкамланади, ижодкорлик қобилияти ўсади. Соғлом турмуш тарзига одатланадилар. Ушбу спорт тури ҳар бир қизнинг ўзига хослигини аниқлаши билан ҳам аҳамиятлидир. Синхрон сузиш технологияси ёрдамида мактаб ёшидаги болаларда жисмоний, эстетик, ижодий қобилиятлари уйғунлашади.

Бу спорт турининг тарбиявий аҳамияти ҳам беқиёсдир. Чунки, сувда қизлар чиройли фигуралар ҳосил қилишлари, бир-бирини қўллаш, сакраш каби элементларни синхрон бажаришлари учун бир оиладек ҳаракат қилишлари зарур. Бу эса уларни ўзаро дўстлаштиради, аҳилликка, келишиб ишлашга ўргатади.

Сув ҳавзасига мунтазам келган қиз мустақил фикрлайдиган, чидамли, соғлом бўлиб вояга етади. Синхрон сузиш спортининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, мусобақа жараёнида спортчи қизлар бир эмас, балки бир нечта дастур бўйича чиқиш қилиш имкониятига эга бўладилар. Баҳсларда улар “соло”, “дуэт”, гуруҳ чиқишлар ёки “комбо” дастурларида маҳорат ва қобилиятини кўрсата олади.

Қувонарлиси, мамлакатимизда синхрон сузишни оммалаштириш мақсадида нафақат шаҳарларда, балки вилоят ва туман марказларида ҳам бу спорт турига ихтисослашган секциялар фаолият кўрсатмокда. Йил давомида турли беллашувларнинг ўтказилиши, мусобақа иштирокчиларининг сони йилдан йилга ортиб бориши, етакчи спортчиларимиз қаторида кўплаб қобилиятли қизларнинг кашф этилишига замин ҳозирламокда.

 

Савринисо ҲАКИМОВА, педиатр:

Синхрон сузишда қизлар сув остиданафас олмай ҳаракатланишига тўғри келади. Шу туфайли уларнинг ўпка, нафас олиш тизими яхши ривожланади. Қизлар сувда сузиш орқали чиниқадилар, касалликларга қарши курашиш хусусияти – иммун тизими мустаҳкамланади, қўл-оёқ мушаклари яхши ривожланади. Синхрон сузиш билан шуғулланганларда бадиий гимнастикага хос бўлган эгилувчанлик хусусиятлари шаклланади, қоматлари расо бўлади. Бир нечта спорт турларининг юкламаси бўлгани учун қизларда чидамлилик, бардошлилик хусусиятлари ошади. Ота-оналар бунда фарзандларининг таомномасида витаминларга бой бўлган тўйимли овқатлар бўлишига алоҳида аҳамият беришлари зарур. Мазкур спорт турига таянч-ҳаракати тизимда ўзгаришлари, сурункали касалликлар бўлган қизларнинг шуғулланишлари тавсия этилмайди.

Яна ўқинг:  МУЗЛАТИЛГАН СУВ

 

Юлдуз ОРТИҚОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: