Жўхорили блинчик
Зарур маҳсулотлар: 1 стакан жўхори уни, 2 стакан буғдой уни, 2стакан сут, 4дона тухум, 1 стакан қаймоқ, 25 гр хамиртуруш, таъбга кўра туз, таъбга кўра шакар.
Тайёрланиши:
- Сутга хамиртурушни солиб, кўп бўлмаган миқдорда буғдой унидан қўшамиз. Четга олиб қўямиз, кўпгунча қолган масаллиқларни тайёрлаймиз.
- Тухум сариғига туз ва шакар қўшиб кўпиртирамиз, сўнг жўхори ва буғдой унидан қўшамиз. Иссиқ жойга қўямиз ва кўпишини кутамиз.
- Қаймоқ ва тухум оқини кўпиртирамиз, хамирларга қўшиб, қорамиз.
- 15 дақиқа тургандан сўнг, одатдагидай пишириб оламиз.
Уй БЕКАСИ