Кокосли коптокчалар
Зарур маҳсулотлар: 2 та тухум оқи, 65 гр. кокос қириндиси керак бўлади.
Тайёрланиши: тухум оқини кўпиртирилиб аста-секинлик билан кокос қириндиси қўшилади. Қуюқ масса ҳосил бўлади. Шу массадан газ патнисига зувалачалар қилиб чиқилади. Газ печига 180 даража 10-15 дақиқага қўйилади.
Кокосли коптокчалар тайёр. Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ