Творогли ширинлик

Зарур маҳсулотлар: 2 стакан ун, ½ стакан сметана, ½  стакан шакар, 100 гр. маргарин, 1 дона тухум, туз, сода керак бўлади. Начинка учун: 350 гр. творог, 1 ош қошиқ манний ёрмаси, 1 ош қошиқ ун, 2 ош қошиқ сметана, 1 дона тухум.

Тайёрланиши: идишга маргарин шакар билан ғижимланади. Кетидан ун, туз ва сода солиб юмшоқ хамир қилиб уни пакетда солиб 30 дақиқага музлаткичга олиб қўйилади. Хамиримиз тайёр бўлгунга қадар начинкани тайёрлаб олинади.

Бунинг учун идишга творог, шакар, манний ёрмаси ва сметана солиб аралаштирилади. Бир дона тухум оқини кўпиртириб қўшилади. Начинка тайёр.

Хамирни олиб 3 см. қалинликда ёйилиб майда доира шакилда кесиб олинади. Доиралар ичига начинка солиб ярим ой шаклида беркитилади. Устига тухум сариғи суртиб чиқилади. Қизиган газ печига 200 даража 15 дақиқага қўйилади.  Мазали творогли ширинлик тайёр. Ёқимли иштаҳа!

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Ажойиб нонушта

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: