Жилоланувчи, узун ва мустаҳкам сочлар сири

Соч ўсиши учун қай турдаги витаминлар керак бўлади? Унинг мустаҳкам ва узун бўлишида қайси витаминлар муҳим рол ўйнайди? Бу саволлар кўпчиликни қизиқтиради. Биз эса булар билан СИЗни таништирамиз.

А витамини

В гуруҳига кирувчи барча турдаги витаминлар

Е витамини

D витамини

С витамини

Мазкур витаминлар сочларнинг ўсиши, уларнинг мустаҳкам ва жилокор бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг ҳар бири билан кенгроқ таништириб ўтамиз:

В1 витамини (тиамин). Сочни мустаҳкамлайди, рангини ёрқинлаштиради.

В2 витамини (рибофлавин). Сочнинг қуруқлашиши ва синувчанлигини олдини олади.

В3 витамини (никотин кислотаси). Хира тортган сочларга жило беради.

В6 витамини (пиридоксин). Соч тўкилишини олдини олади, соч ўсишини фаоллаштиради.

В7 витамини (биотин). Соч соғломлигини таъминлашда иштирок этадли.

В9 витамини (фоли кислотаси). Соч ўсишини фаоллаштириб, унинг тузилишини мустаҳкамлайди ҳамда тиклайди.

В10 витамини. Сочтўкилишини тўхтатади, чиройли жило беради, эрта тўкилишини олдини олади.

В12 витамини (цианокобаламин). Соч тўкилишини тўхтатади, уни ўсишига кўмак беради.

А витамини (ретинол). Сочни мустаҳкамлайди, тўкилишини олдини олади.

Е витамини. Соч илдизини тўйинтиради, уларни ипакдек жилокор қилади.

С витамини (аскорбин кислотаси). Қон айланишини яхшилайди, соч ўсишини тезлаштиради ва уни мустаҳкам қилади.

D витамини (кальциферол). Соч илдизи ва бош терисига сингиб соч ўсишини рағбатлантиради, уни жилолантиради.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Болаларга ёшлигидан билим бериб бориш уларнинг мактабдаги муваффақиятини таъминлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: