Наъматак юракка қувват беради

Швециянинг Лунд университети олимларининг таъкидлашича, наъматак юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.

Мутахассислар олти ҳафта давомида ҳар куни таркибида 40 грамм майдаланган наъматак бор ичимлик ичган бир гуруҳ ортиқча вазнли кишиларни кузатишди. Тадқиқот иштирокчиларининг қон босими ўлчанди, қон таркиби, тана вазни ва инсулинга сезгирлик ҳолати текширилди.

Олти ҳафтадан кейин маълум бўлишича, тадқиқотда қатнашганларнинг барчасида қон босими ўртача 3-4 фоизга, холестерин даражаси эса 5-6 фоизга пасайиши кузатилган. Натижада юрак касалликларининг ривожланиши хавфи 17 фоизга камайган.

Олимлар бу ҳолатни наъматак таркибининг С витаминига бойлиги билан изоҳлашди.

 

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Сабзавотларни қандай ҳолатда истеъмол қилиш керак?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: