Истеъдод ғунчалари

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабида 360 дан зиёд ўғил-қиз фортепьяно, ўзбек халқ чолғулари, анъананавий ижрочилик, тасвирий санъат, рақс каби йўналишларда сабоқ олмоқда.

Санъат кошонасида яратилган замонавий шароит ёшларнинг мусиқа ва санъат бобидаги маҳоратини ошириб, турли нуфузли танлов ва фестиваллардаги муваффақиятли иштирокини таъминламоқда. Буни мактабнинг анъанавий хонандалик йўналиши бўйича тарбияланувчиси Розия Комилжонова мисолида ҳам кўриш мумкин. “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали, “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловларида юксак натижаларга эришган ёш истеъдод соҳибаси 2016 йил Боку шаҳрида ўтказилган “Муғом” халқаро болалар фестивалида 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ,

Ўза мухбири

Яна ўқинг:  Оила-маҳалла-таълим муассасаси: тарбиянинг олтин занжири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: