Жамғарма фаолиятидан (2013-35)

Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Амударё тумани Бўстон овул фуқаролар йиғинида жойлашган Бўстон қишлоқ врачлик пунктида аҳоли ўртасида никоҳ ёшига етмаган қизларни шаърий никоҳ орқали эрта турмушга бериш холатларининг олдини олиш, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Фарғона вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Риштон туманидаги Амиробод, Чўнғара ва Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғинларида жами 378 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, фарзанд тарбиясига бўлган эътиборни кучайтириш мавзуларида тадбир ўтказилди.

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Янгибозор тумани Бўзқалъа маҳалласида «Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда» ва «Шу азиз Ватан барчамизники» мавзуларида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган байрам тадбири ўтказилди.

Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Мирзаобод туманидаги Иқтисодиёт коллежида мус­тақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан «Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!» шиори остида «Уч авлод учрашуви» ўтказилди. Тадбирда таниқли шоира Ҳаётхон Ортиқбоева ва Гулистон давлат университетининг профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Тошкент вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ангрен шаҳридаги Фамарчуқ, Каттақўрғон, Жигаристон ва Нишбош маҳаллаларида истиқомат қилувчи 333 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, Ангрен шаҳридаги ҳарбий қисмдаги 109 нафар ҳарбийларнинг оила аъзолари ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

«Соғлом авлод учун» жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Ардоқлаймиз сизни, устозлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: