ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

2017-йилнинг 14-17-феврал кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари учрашув давомида Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси ва ШҲТ низомий органларининг бошқа тадбирларига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилишди.

2017-йилга мўлжалланган ШҲТнинг Асосий тадбирлар режаси тасдиқланди.

Миллий координаторлар ташкилот фаолияти кун тартибининг жорий масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

МКК мажлисида ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайтидан олинди.

Яна ўқинг:  ҲАР БИР ИНСОНГА МЕҲР ВА ЭЪТИБОР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: