Дори нархлари назорати учун “Ишонч телефонлари” ишга туширилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бош прокуратура ҳузурида “Ишонч телефонлари” ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Улар дори-дармон воситалари баланд нархда сотилишига йўл қўймасликни назорат қилиш билан шуғулланади.
“Ишонч телефонлари”га ҳар бир фуқаро мурожаат қилиши ҳамда диспетчердан у ёки бу дори воситасига нарх тўғри ўрнатилганини текшириши, дори-дармон воситаларини баланд нархда сотилаётган дорихона устидан шикоят қилиши мумкин.