GM Uzbekistan автомобилларни онлайн сотиш тизимини яратади
Пойтахтимизда GM Uzbekistan, UZINFOCOM, Инха Университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Турин политехника университети орасида автомобилларни сотиш ва сотувдан кейин хизмат кўрсатиш жараёнида ахборот ва коммуникация хизматларидан кенг фойдаланиш ҳақида меморандум имзоланди.
Маълумотларга кўра, бундай ҳамкорлик компания таклиф қилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.