Тиббий кўрикка оид низомга ўзгартиришлар киритилди

Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида маълум қилинган.

Ушбу қарорни Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қабул қилган.

Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу манзилда, Низом матни билан эса мана бу манзилда танишишингиз мумкин.

Яна ўқинг:  Энг яхши мактаб психологи аниқланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: