Юрт тупроғида яна бир гиёҳ

Европа асариуми ноёб доривор ўсимлик ҳисобланиб, бу ўсимликнинг мамлакатимизда ўсиш хусусиятини ўрганиш ва асраб қолиш ҳозирги кунда олимлар олдидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Асариум қимматбаҳо ўсимлик бўлиб, халқ табобати ва тиббиётда жуда қадимдан энг ноёб дори-дармонлар ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилган. Ўзбекистоннинг табиий иқлим ва тупроқ шароитлари асариумни ўстириш учун ҳар жиҳатдан қулайдир.

Шу боис биз Тошкент давлат аграр университети магистрлари илмий раҳбаримиз Жўрақул Алиев билан ҳамкорликда ана шу доривор ўсимликни маҳаллийлаштириш устида илмий-тадқиқот олиб бордик. Бизга ажратилган майдонга янги кўчатлар экиб, уларнинг биоэкологик хусусиятларини текшириш жараёнида кутубхоналарда мавжуд асариум ўсимлигининг бош­қа ҳудудларда ўсиши, экилиши ва кўпайтирилишига доир маълумотларни тўплашга ҳаракат қилдик ва унинг турли халқлар орасида Европа асариуми (ўзбекча), копьг­гень европейский, сердечная облапа, дикий перец, мяун (русча), чилибуха (қозоқча), нардин де барра (арабча), асарун (форсча) ва бошқа номлар билан аталишини билиб олдик.

Асариумнинг илдизи ва илдизпояси таркибида эфир мойлари, ошловчи моддалар, крахмал, органик кислоталар ва уларнинг тузлари, глюкозидлар, азарин алколоиди мавжуд. Эфир мойи таркибида азарон, диазарон, азарил альдегиди (1-2%), эвгенол (12-15%), митилэвгенол, борнилацетат бўлиб, улардан жуда қимматбаҳо бўлган азарон алкалоиди ажратиб олинади, шунингдек, ўсимлик баргларида юрак гликозидлари ҳам бор.

Асариум туркумининг Европада 28 туридан фақатгина бир тури “Asarum europaeum” сақланиб қолган. Ўсимликнинг барглари ва илдизлари ўзига хос хушбўй ҳидга эга. Ўсимлик хом-ашёси саноат йўли билан қайта ишланиб, ундан эфир мойи олинади.

Ўсимликнинг илмий номи грек тилида “азегоп” – “кўнгил айниш” маъносини билдиради. Чунки, ўсимлик қайд қилдирувчи, ичакни тозаловчи хусусиятларга эга. Ўсимликнинг бутун танаси заҳарли ҳисобланади ва шу сабабли ундан гомеопатияда кенг фойдаланилади.

Ўсимлик тупроқ унумдорлиги (гумус) бой бўлган, намлик кўп вақт сақланиб турадиган, соя ва ярим сояли жойларда яхши ривожланади. Қуёш яхши тушадиган жазирама ер майдонларида ўсимлик умуман ривожланмайди ва қуриб қолади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Европа асариумини етиштириш агротехнологиясини ўрганиш ва ишлаб чиқиш, Ўзбекистон шароитларига мослаштириш ва етиштириш долзарб масала ҳисобланади.

Д.ТЎхтаева, Г.Абдалова,

Яна ўқинг:  ҚАРИЯ ВА АЖАЛ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: