Уч кишига фуқаролик паспортлари топширилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида уч нафар фуқаро – Улуғбек Ташметов, Илхам Турсунов ҳамда Наргиза Турсуновага фуқаролик паспортлари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 179 нафар шахснинг аризалари қаноатлантирилиб, улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида мазкур фармонга кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган Улуғбек Ташметов, Илхам Турсунов ҳамда Наргиза Турсуноваларга фуқаролик паспортларини тантанали топшириш маросими ўтказилди.

Уларни шаҳар ҳокими Р. Усманов топширди.

Яна ўқинг:  Сузиш саломатликни мустаҳкамлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: