Ким, қаерда, қандай кутиб олади?!

Дунёнинг кўплаб давлатларида янги йил байрами ўзига ҳос анъана, урф-одатлар асосида ўтказилади. Бугун улардан айримлари ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Куба аҳолиси янги йилни ёруғ ва нурафшон йўл билан бошлашни истайди. Шу боис, улар ярим тунда идишларни тоза сувга тўлдириб, уни деразалардан тўкиб юборишади. Қадимий ривоятларга кўра бу одат улар учун омад келтиради.

Непалда эса одамлар Янги йил тонги отиши билан кўчаларда улкан гулҳан ёқиб, эски ва кераксиз буюмларни ёқиб юборишади. Непалликларнинг фикрича бу уларни эскирган ўй-ҳаёллар ва ғоялардан ҳалос бўлиб, янги режалар тузишга ундар экан.

Бразилияликлар шу куни оқшомда океан қирғоғига чиқиб, денгиз илоҳларидан юртига тинчлик ато этишини сўрайдилар. Улар айни мақсадда илоҳ Йеменжага ҳадя сифатида гул, кўзгу ва тақинчоқлар ортилган кемаларни океан оқимларига қўйиб юборишади. Бу ўтган яхши йил учун миннатдорлик ва Янги йилдаги тинчлик учун умидворлик белгиси ҳисобланади.

Россияда Янги йил ғоят тантанали равишда кутиб олинади. Ушбу санани халқ ўн кун мобайнида ишга чиқмай байрам қилади. Чунки уларда 1 январь – Янги йилдан етти кун ўтгач, эски Янги йил ҳам кириб келади. Юлиан календари бўйича 7 январь янги йилнинг биринчи куни ҳисобланади.

Дунёнинг қайси минтақасида бўлмасин, янги йил байрами инсонларга олам-олам қувонч ва шодлик олиб келади.

И. БУРГУТБОЕВ

Яна ўқинг:  Юлдузли ёмғир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: