Пишлоқли қуймоқ
Зарур масаллиқлар: 3 дона тухум, 300 гр. пишлоқ керак бўлади.
Тайёрланиши: қирғичдан чиқарилган пишлоқни ийланган тухумга қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Масаллиқ қизиб турган товага оз-оздан солиниб, пишириб олинади. Тайёр қуймоқларни шаклга солиш учун стакан устига қўйилади. Унинг ичини хоҳишингизга қараб тўлдиришингиз ёки безашингиз мумкин.
БЕГОЙИМ