Чипга ўрнатилган юрак яратилди
Гарвард университети тадқиқотчилари 3D-принтер ёрдамида биринчи чипга ўрнатилган юрак яратишди.
Бу қурилма ҳайвонлардан олинган тирик тўқималардан фойдаланмаган ҳолда тажрибалар ўтказишга имкон беради.
Босма аъзо юрак тўқимасининг тузилиши ва функцияларини қайтариш учун ярим шаффоф қайишқоқ полимер материалдан тайёрланган. Лойиҳа учун 6 та рангдаги махсус сиёҳлар яратилган, улар ёрдамида сунъий юракка микроскопик датчиклар ўрнатиш мумкин. Датчиклар чипга турли дори воситалари таъсир қилганда унинг уришини қайд қила олади.