Хавф эътиборсизлик ортидан эргашади

Кунлар совуши билан аҳолининг иссиқликка бўлган эҳтиёжи ортиб боради. Энергетика ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ нохуш воқеаларнинг олдини олиш мақсадида республикамизда жорий йил 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январига қадар ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда.

Бугунги кунда фуқароларимизнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билмаслиги ёки унга риоя этмасликлари оқибатида, шунингдек, турар жой биноларида олиб борилаётган реконструкция ишлари пайтида зарурий қоидаларга эътибор қаратмасликлари туфайли турли нохуш ҳолатлар келиб чиқмоқда. Бу эса айрим юртдошларимизнинг тан жароҳати олишига, энг ачинарлиси, инсонларнинг бевақт ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлмоқда.

Халқимизда “Ёнғинни ўчиришдан кўра уни олдини олган афзал”, деган нақл бор. Ана шу ибора ҳар биримиз учун дастуриламал бўлмоғи керак. Зеро, сергаклик ва огоҳлик доимо кўнгил ҳотиржамлигини таъминлайди.

 

Нозим ПЎЛАТОВ,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси катта муҳандиси, майор

Яна ўқинг:  “ТАЛАБАЛАР ФЕСТИВАЛИ” ЯКУНЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: