Мусаввирнинг “Анорли боғ”и томошабинни хаёлотга ундайди

Тошкент Фотосуратлар уйида рангтасвирчи рассом, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ҳикмат Жалиловнинг “Рассом дунёси” деб номланган шахсий кўргазмаси намойиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. Нуриддинов, Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми А. Мирзаев ва бошқалар рассомнинг ранглар жилоси, психологик муҳит ҳолати ва хаёлотнинг бадиий образлардаги ифодасини катта маҳорат билан санъат ихлосмандларига етказа олиш маҳорати хусусида сўз юритди.

Мусаввирнинг “Ангрен тоғлари”, “Қизил тоғлар”, “Баҳор”, “Анор шарбати”, “Сўқоқ қўшиғи”, “Қорли тоғлар”, “Тандир”, “Фаришталар парвози”, “Тонгги Хива”, “Кун ва тун” каби суратларидаги тасаввур ва ранглар уйғунлигини кўриб, кўргазмага келган ҳар бир ижодкор ва мухлис баҳраманд бўлмоқда.

Кўргазмада муаллифнинг етмишга яқин асари мухлислар эътиборига ҳавола этилган.

 

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Ёнғоқ ва майизли пишириқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: