Конституция – бахтимиз пойдевори

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 24 йил тўлиши муносабати билан юртимиз бўйлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда. Ушбу сана муносабати билан Паркент Агросаноат касб ҳунар коллежида

“Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзуида тадбир ташкил этилди.

Шинам зал байрамона безатилди. Деворларга конституциямизнинг боблари ёзилган плакатлар илинди. Ўқувчилар Бош Қомусимизнинг ҳар бир боб, ҳар бир моддаси ҳақида тўлқинланиб, ўз фикрларини билдиришди. “Ўзбекистон солномаси – унинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни” мавзуидаги кенг қамровли чиқишни ёшлар катта ҳаяжон билан тинглади. Шунингдек, улар ижросида Ватан ҳақидаги шеър ва қўшиқлар янгради.

Фаол ўқитувчилар – Шоира Эшхўжаева ва Фаррух Рўзматов тадбирнинг қизиқарли ўтишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшди.

Тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Мақсудова, коллеж директори Ш. Хўжаева, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Мурод Орзиев иштирок этди.

Гулчеҳра ШОМАЛИКОВА,

Паркент агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  “Фарзандимга китоб совға қиламан” марафони

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: