ФАРОВОНЛИК ТИМСОЛИ

Бугунги кунда ҳаётимизни электр энергиясисиз тасаввур этиш қийин. Чунки, аҳоли электр энергияси билан узлуксиз таъминланиб турилса бу ҳам фаровонликнинг бир тимсолидир десак муболаға бўлмайди. Бу борада “Ўздавлатэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими олиб бораётган ишлар диққатга молик.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлимида электр энергияси соҳасида норма ва қоидаларга риоя этилишида қонуний ҳуқуқ ва манфаатларни таъминлашни муҳокама қилиш бўйича “Очиқ эшиклар куни” ва инспекция ходимлари хатти-ҳаракатлари устидан тушган аҳолининг ариза, таклиф ва шикоятларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш юзасидан “Ишонч телефони” ташкил этилган.

“Очиқ эшиклар куни”ни ўтказишдан мақсад энергетика соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, шунингдек, қонун-қоидаларга киритиладиган ўзгартириш ва бошқа масалалар бўйича тушунтириш, тарғибот ишларини олиб борилишини ташкил этишдан иборат.

Ҳар ойнинг биринчи сешанба “Очиқ эшиклар куни”да ўтган йил мобайнида жами 36 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, “Ишонч телефони”га келиб тушган 35 та мурожаатларнинг аксарияти электр тармоғидаги узилишлар бўйича бўлгани сабабли “Тошкент шаҳар ЭТК” ОАЖга мурожаат этиш тавсия этилди.

Сиз шикоят ва аризалар ҳамда таклифлар билан жорий йилнинг ҳар ойи 1-сешанба “Очиқ эшиклар куни” ҳамда 233-29-77 телефон рақами орқали “Ишонч телефони”га мурожаат этишингиз мумкин.

Д.ЛУТФУЛЛАЕВ,

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори

Яна ўқинг:  SPORT XABARLARI

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: