Умрни узайтирувчи ген

Америкалик олимлар умрни узайтирадиган генни аниқлашди.

Генетиклар тажриба давомида “Saccharomyces cerevisiae drojji” микроорганизмлари геномини модификацсия қилган. Тажриба давомида олимлар генетик кодига алоҳида ўзгаришлар киритилган 4 минг 698 та модификацсияланган бактерияни олишга муваффақ бўлган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, организм умри давомийлигига 238 та ген таъсир кўрсатади. Бироқ, улардан фақат биттаси – яъни LOS1 ни ўзгартириш ачитқи замбуруғлари ҳужайралари умрини нақ 60 фоизга узайтирди.

Қайд этиш жоиз, олимлар тажрибада организмларнинг умумий умри давомийлигини эмас, балки она ҳужайра бўлиниш қобилиятини сақлаб тура оладиган даврни ҳисобга олган.

 

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Қовун пашшасидан эҳтиёт бўлинг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: